Рақамли тиббиёт сари: “IT ҳамшираси” танлови вилоят босқичи ўтказилди

Рақамли тиббиёт сари: “IT ҳамшираси” танлови вилоят босқичи ўтказилди












💻🩺 Рақамли тиббиёт сари: “IT ҳамшираси” танлови вилоят босқичи ўтказилди
📍
 Бугун Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Хоразм вилояти Кенгаши, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси Хоразм вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида "Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғин бўйича йилнинг энг яхши IT оператор - ҳамшираси" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
🎤 Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан бошқарма бошлиғи ўринбосари Жуманазар Қурбонов ушбу танлов орқали тиббиётда рақамлаштириш жараёнининг қуйи бўғинларгача кириб бораётгани яна бир бор ўз исботини топаётганини таъкидлади.
👩⚕️💻 Ушбу танлов замонавий тиббиёт ходимининг қиёфаси тубдан ўзгараётганини намоён этмоқда. Илгари ҳамшира фақат тиббий хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида қаралган бўлса, бугун у ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллаган, рақамли тизимларда самарали ишлай оладиган мутахассисга айланмоқда.
📊 Таъкидланганидек, мамлакатимизда рақамли тиббиётни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🏢 Рақамли соғлиқни сақлаш марказининг ташкил этилиши,
👨💼 ҳудудларда рақамлаштириш бўйича масъул лавозимларнинг жорий қилиниши — буларнинг барчаси тизимли ёндашув самарасидир.
🔄 Айниқса, бирламчи тиббий муассасаларда IT оператор ҳамшираси лавозимининг киритилиши амалиётда сезиларли ўзгаришларга олиб келмоқда.
🧠✨ Танлов давомида иштирокчилар ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
🏅 Натижаларга кўра ғолиблик қуйидагиларга насиб қилди:
🥇 1-ўрин — Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси Оёқдўрмаон ОШП IT оператор ҳамшираси Ойдиной Юлдошева;
🥈 2-ўрин — Қўшкупир туман тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиника IT оператор ҳамшираси Садоқат Матназарова;
🥉 3-ўрин — Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси Дўстлик ОШП IT оператор ҳамшираси Маҳбуба Собирова.
🎁 Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
22-04-2026, 16:29
Sahifaga qaytish