Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 18 апрелдаги 102-сонли буйруғи, шунингдек Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси асосида жойларда “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида “Соғломлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда.









Жами 852 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, беморлардан 114 нафарига давлат томонидан кафолатланган дори воситалари бепул етказилди.
Тадбир доирасида ногиронлиги бўлган, тиббиёт муассасасига кела олмайдиган фуқаролар уйларида кўрикдан ўтказилди. Беморларга зарур маслаҳатлар, даво чоралари ва ҳаёт тарзи юзасидан тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, туман Саломатлик маркази мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг аҳамиятига бағишланган тарғибот суҳбатлари ўтказилди.
Ҳар шанба кунлари анъанага айланиб бораётган “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” тадбирида фуқаролар фаол иштирок этишди.
Соғломлаштириш ойлиги – бу шунчаки тиббий тадбир эмас, балки инсонпарварлик фалсафасига асосланган, халқ саломатлигига бағишланган кенг қамровли ҳаракатдир.
Бундай ташаббуслар ҳар бир инсоннинг соғлом ва тўлақонли ҳаёт кечиришига шароит яратиб, жамиятда профилактикага асосланган янги саломатлик маданиятини шакллантирмоқда.