Jarayon

Jarayon


✅ Пойтахтимизда бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими ходимлари ўртасида “Патронаж доя – аёл саломатлиги таянчи” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.

➡️ Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, халқаро ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

📌 Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида айнан оналар ва болалар саломатлиги йўналишида кўплаб қарорлар қабул қилинди. Албатта, улар ўз амалий натижасини бериши зарур.

⏩  Президентимиз ташаббуси билан тиббий бригадалар таркибида доя ҳамшираси штати жорий қилингани бирламчи тизимда оналар ва болалар саломатлигини асраш борасидаги тарихий ўзгаришлардан бири бўлди. Бу лавозимларда ишловчи ўрта тиббиёт ходимлари болалар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёлларни янада сифатли тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олишлари кўзда тутилган. 

‼️ Тадбир якунида “Она сутининг энг яхши тарғиботчиси”, “Туғиш ёшидаги аёллар ҳимоячиси бўлган патронаж доя”, “Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” каби 14 та номинация бўйича ғолиб бўлган ҳамшираларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


7-11-2024, 08:37
Sahifaga qaytish