
ТИББИЙ КЎРИККА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоят Кушкупир тумани секторлари ташаббуси билан узоқ муддатли миграциядан қайтиб келган фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.
Тиббий кўриклар 15 майдан 31 майга қадар Кушкупир туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилади.
Миграциядан қайтган барча юртдошларимизни тиббий кўрикларда фаол иштирок қилишга чорлаймиз!