“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси

“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси👨‍👩‍👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади. (https://telegra.ph/file/d5c4bf728cbbfb8a74846.jpg)  

🤷‍♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. 

📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.

📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.  

📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.

✅ Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд. 

❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

Android фойдаланувчилари учун (https://play.google.com/store/apps/details?id=org.unicef.ecar.bebbo)
Apple  фойдаланувчилари учун (https://apps.apple.com/gb/app/bebbo/id1588918146)

1-03-2024, 16:06
Ko'rishlar: 50
Sahifani chop etish